АсосийDunyo

АҚШнинг энг кекса фуқароси вафот этди

'АҚШнинг энг кекса фуқароси вафот этди'ning rasmi

Америкалик Делфин Гибсон 114 ёшида оламдан ўтди.

Унинг вафот этгани ҳақида Пенсильвания штати губернатори Том Волф “Twitter”да маълум қилган

1903 йил 17 августда туғилган Делфин Гибсон 2004 йилдан буён Пенсилваниянинг Хантингдон шаҳри қарияларни парвариш қилиш марказида яшаб келаётган эди. У ўтган йилда 114 ёшини қарши олиб, АҚШнинг энг кекса фуқаросига айланган бўлган. 2018 йилнинг 28 апрелида эса дунёнинг энг кекса инсонлари рўйхатига кирган.

Узоқ умр кўришнинг сири нимада, деб сўраганларга эътиқод ва хуш кайфият деб жавоб бериб келган Делфин Гибсоннинг ҳозирда фақат катта ўғли ҳаёт.

Геронтолог-тадқиқотчилар тузган узоқ умр кўрувчилар рўйхатига кўра эндиликда 113 ёшли Лесси Браун АҚШнинг энг кекса фуқаросидир.

    Бошқа янгиликлар