1

Райҳон, Ҳулкар Абдуллаева, "Уммон" ва "Via Marokand" гуруҳларининг ижоди танқид остига олинди

МАДАНИЯТ 11.05.2018, 15:05
Райҳон, Ҳулкар Абдуллаева, "Уммон" ва "Via Marokand" гуруҳларининг ижоди танқид остига олинди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 8 май куни бўлиб ўтди. Кенгашда 10 та хонанда томонидан 12 та қўшиқ ва уларга ишланган видеоклиплар кўриб чиқилди.

Хонанда Фарҳод Саидов томонидан ижро этилган «Кўзларинг» деб номланган қўшиқ муҳокама этилиб, ижро яхшилиги боис видеоклип суратга олиш учун тавсия берилди.

Қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолашда Райҳон, Ҳулкар Абдуллаева, "Уммон", “Via Marokand” каби машҳур хонанда ва гуруҳлар ижоди танқид остига олинди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райхон Ғаниева томонидан “Юрак” Ҳамдам Собиров сўзи, Жасур Бадалбоев мусиқасига олинган клипида қўшиқ сўзлари мантиқан мукаммал эмаслиги ҳамда, клипда айрим кадрлардан ножоиз фойдаланганлиги учун Кенгаш томонидан қайта ишлаш тавсия этилди.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева томонидан “Дард” деб номланган қўшиқнинг сўзлари ва ижроси яхшилиги алоҳида таъкидланиб, лекин қўшиққа ишланган клипдаги кадрлардан ножоиз фойдланганлиги боис, ушбу клипни қайта тўғрилаш тавсия этилди.

“Via Marokand” гуруҳи томонидан куйланган сўзи ва мусиқаси Жасур Бадалбоевга мансуб “Турист” қўшиқнинг матни саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар асосида эканлиги ва клип кадрлари тушунарсиз ҳолатлар мавжудлиги кузатиш мумкин. Қўшиқ сўзларида "Рам па папам тара тира тира там" сўзлари шеърият талабларига жавоб бермаганлиги туфайли рад этилиб, хонандалар қўшиқ сўзларини шоирлар билан қайта тўғрилаб, қайта топшириш мумкинлиги тавсия этилди.

Бу қўшиқни тинглаб муҳокама қилиб бўлгач, бугунги кунда тиним билмай ижод қилаётган “Уммон” гуруҳининг “Оқ гулим” деб номланган қўшиғи сўзи ва мусиқаси гуруҳга мансуб бўлган қўшиқ тингланди, бу қўшиқ ҳам сўзларининг мазмунсизлиги ҳамда клипдаги кадридаги “алкоголли ичимликлар, ётоқхона саҳнасини олиб ташлаш” тавсия этилиб, ушбу ҳолатда эфирларга узатиш рад этилди. Муассаса масъулларига "Уммон" гуруҳи хонандаларини кейинги кенгашга таклиф этиш вазифаси топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1