1

Эбола вируси инсониятга яна хавф солмоқда

ДУНЁ 11.05.2018, 17:33
Эбола вируси инсониятга яна хавф солмоқда

Марказий Африка давлатларига Эбола эпидемияси яна хавф солмоқда. Касаллик вирусини юқтирган инсонлар Конго Демократик Республикасининг ғарбидаги йирик шаҳар – Мбандакада аниқланган.

Ўлим хавфи кучли бўлган юқумли касалликдан ҳозирча бир киши вафот этган. Яна ўн бир киши, хусусан уч шифокор шифохонага жойлаштирилган.

Конго соғлиқни сақлаш вазирининг маълум қилишича, Эбола тарқалган ҳудудга мутахассислар гуруҳи жўнатилган. Улар эпидемиологик вазиятни баҳолаб беради.

“Эбола безгаги” ҳозирги замоннинг энг хавфли касалликларидан ҳисобланади. Касаллик вируси кучли ваража ва ҳароратнинг кўтарилиб кетиши, шайтонлаш, ички ва ташқи қон кетишига олиб келади. Тўқсон фоиз ҳолатда касаллик ўлим билан тугайди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Африка давлатларида тарқалган Эбола вируси саккиз мингдан зиёд инсонни ҳаётдан олиб кетган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1