1

Малайзияда ўтказилган парламент сайловида Махатхир Муҳаммад ғалаба қозонди

ДУНЁ 11.05.2018, 20:03
Малайзияда ўтказилган парламент сайловида Махатхир Муҳаммад ғалаба қозонди

Малайзияда ўтган парламент сайловларидағалаба қозонган Махатхир Муҳаммад мамлакат бош вазири лавозимини эгаллади, деб хабар берди РИА новости нашри.

Мамлакатда ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган Махатхир Муҳаммад мамлакат бош вазири сифатида қасамёд қилди. У мамлакатнинг еттинчи бош вазири ҳисобланади.Тантанали маросим Малайзия қироли Янг ди-Пертуан Агонга иштирокида ўтган.

Мамлакат конституциясига кўра, бош вазир номзодини қирол тасдиқлайди. Махатхир Муҳаммад ушбу лавозимни аввал ҳам, яъни 1981 йилдан 2003 йилгача эгаллаган эди. Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Муҳаммад бошчилигидаги “Умид альянси” коалицияси парламентдаги 222 та ўриндан 112 тасини олган. Коалициянинг асосий рақиби эса ҳукмрон UMNO партияси бўлган.

Малайзия парламети сайловларида мамлакат мустақилликка эришганидан бери илк бора “Умид альянси” мухолифат коалицияси ғалаба қозонди. Сайловдаги мағлубияти туфайли аввалги бош вазир Нажжиб Раззоқ истефога чиқди. У 2009 йилда бош вазир сифатида иш бошлаган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1