1

Индонезияда кетма-кет учта черковда портлаш содир этилди

ДУНЁ 15.05.2018, 13:12
Индонезияда  кетма-кет учта черковда портлаш содир этилди

Индонезияда кетма-кет учта черковда портлаш содир этилди.

Воқеа туфайли халок бўлганлар сони 13 нафарга етгани хабар қилинмоқда.

Воқеа Ява провинциясидаги Сурабая шаҳрида содир бўлган. Биринчи ҳодиса Пентокостал черковида юз берган бўлиб, худкуш террорчи автомобилда келиб портлашни содир этган. Шундан сўнг Санта-Мария черковига мотоциклда келган террорчи портловчи моддани харакатга келтирди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, Дипонегеро черковида ҳам шу каби ҳужум уюштирилган.

Портлашлар натижасида умумий ҳисобда 13 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 35 киши яраланиб шифохонага олиб кетилди. Мазкур ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД терористик ташкилоти ўз зиммасига олган. Ҳар учала ҳудуд хам полиция томонидан ўраб олинган бўлиб, атрофдаги автомобиллар қатнови тўхтатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1