1

Москва метросидаги ҳалокат 12 кишининг умрига зомин бўлди

ДУНЁ 15.07.2014, 14:43
Москва метросидаги ҳалокат 12 кишининг умрига зомин бўлди

Москва метросида авария оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди. Бу ҳақда Россия ФФВ раҳбари Владимир Пучков берган маълумотларга асосланиб  “ИТАР-ТАСС” хабар бермоқда.

 Москва шаҳри ҳукуматининг берган маълумотларига кўра, 150 киши жароҳатланган, улардан 100 нафари шифохонага етказилди.

Шунингдек, “Интерфакс” агентлигининг ёзишича, қурбонлари 16 кишига етган. Улар орасидан поездни бошқарган машинист ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни “Парк победы” ва “Славянский бульвар”  станциясилари орасида поезднинг 3 та вагони рельслардан чиқиб кетган. Ҳалокат туфайли 200 га яқин киши эвакуация қилинган, жароҳатланганларнинг барчаси вертолётда шифохонага олиб кетилди.  Ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1