АсосийDunyo

Нью-Йоркда дунёдаги энг ноёб мусиқа асбобларининг ким ошди савдоси ўтказилади

'Нью-Йоркда дунёдаги энг ноёб мусиқа асбобларининг ким ошди савдоси ўтказилади 'ning rasmi

АҚШнинг Нью- Йорк шаҳридадунёдаги энг ноёб мусиқа асбоблари ким ошди савдоси бўлиб ўтади, деб хабар берди РИА новости нашри.

Унда дунёдаги илк электрон гитара ҳам аукционга қўйилади.

Электрон гитарабританиялик машҳур хонанада Жорж Харрисонга тегишлидир. Нью-Йоркдаги Жулиен аукционида ташкил этиладиганмусиқий буюмлар савдосида энг юқори кўрсатгич қайд этилиши кутилмоқда. Мазкур электрон гитара 1960 йилда ясалган. Унинг бошланғич нархиикки юз минг долларга баҳоланиши кутилмоқда. Экспертларнингтахминига кўра, у ярим миллон доллардан юқори нархга сотилади. Ким ошди савдосида 150 киши қатнашиш учун расмий рўйхатдан ўтган.

Электрон гитара кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Жорж Харрисон мазкур гитарада жуда кўплаб машҳур куйларни ижро этган. Бундан ташқари, аукционда яна кўплаб ноёб мусиқа асбобларини ҳам кўриш мумкин.

Ким ошди савдосида Элтон Жон, Майкл Жексон, Боб Дилан ва Уитни Хьюстонга тегишли бошқа мусиқий асбоблар ҳам бор.Аукцион жонли ва онлайн тарзда амалга оширилади. У 19 май куни бўлиб ўтади. Ҳар бир буюмнинг ҳақиқийлиги ҳақида сертификатлар мавжуд бўлиб, улар савдодан сўнг харидорларга топширилади.

    Бошқа янгиликлар