Суд ҳайъати 55 ёшли энага Йоселин Ортегани олти ёшли Люси Крим ва унинг укаси Леони ўлдирганликда айбдор деб топди, дея хабар қилди Mirror нашри.
Айбдорнинг ўзи болаларнинг танасига ошхона пичоғини суқаётганда унга иблис буйруқ бериб турганини таъкидлади.
Тергов натижаларига кўра, Ортега болаларнинг онаси Марина Кримга ҳасад қилган. У Доминикан Республикасида бир вақтлар тўрт ёшли ўғлини синглисининг қўлида қолдирган экан. Шу сабаб у ўзини айбдор деб ҳисоблайверган.
Суд Йоселин Ортегани умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди.








