АсосийDunyo

БМТ: 10 йилдан сўнг Деҳли аҳолиси сони билан Токиодан ўзиб кетади

'БМТ: 10 йилдан сўнг Деҳли аҳолиси сони билан Токиодан ўзиб кетади'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти олдиндан олиб борган ҳисоб-китобга кўра 2028 йилда Деҳли аҳолиси кўп мегаполис сифатида Токиони ортда қолдиради. Тахмин қилинишича, бу вақтда Ҳиндистон пойтахтида 37,2 миллион аҳоли яшаётган бўлади.

Ҳозирда 37 миллион аҳолига эга Токио дунёдаги энг йирик мегаполис ҳисобланади. Унинг ортида ҳозирча 29 аҳолиси билан Деҳли турибди. Рўйхатнинг кейинги поғонасини Шанхай эгаллаган. Бу шаҳарда 26 миллион инсон истиқомат қилмоқда. Ундан кейинги ўринда Мехико ва Сан-Паулу шаҳарлари турибди. Қохира, Мумбай, Пекин ва Дакка аҳолиси сони эса 20 миллион атрофида. 2020 йилга келиб Токио аҳолиси сони қисқара бошлайди. Натижада 2028 йилда Деҳли дунёнинг энг йирик мегаполисига айланади.

БМТнинг яна бир маълумотига кўра ҳозирда дунёдаги жами 7,6 миллиардлик аҳолининг 55 фоизи шаҳарларда истиқомат қилмоқда. XXI асрнинг ўрталарига бориб Ерда яшаётган инсонлар сони 9,8 миллиардга етади. Шунга мувофиқ урбанизация даражаси 68 фоизгача ошиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар