Сенегалда талабалар ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда.
Сенегалдаги Дакар Университети талабалари Гастон Бергер Университетида полиция билан тўқнашув оқибатида ҳалок бўлган талабанинг ўлимидан норози эканликларини билдиришмоқда. Ўқитувчилар томонидан эса 48 соатлик иш ташлаш эълон қилинди. Талабалар полиция биноси ойналарига тош отиб синдиришмоқда.
Шунингдек, Дакар университетига кириш ва чиқиш йўлларини тўсиб қўйишди. Бунга қарши эса хавсизлик ходимлари кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлишган. Сенегалда талабаларнинг ноқонунуий яшаш жойлри билан боғлиқ муаммо юзасидан полиция ва талабалар ўртасида тез-тез келишмовчиликлар келиб чиқади. Бироқ бу вазият оқибатида ҳозирга қадар ўлим холати рўй бермаган эди.






