АсосийDunyo

Еврокомиссия қатор давлатларни судга берди

'Еврокомиссия қатор давлатларни судга берди'ning rasmi

Еврокомиссия Франция, Германия, Италия, Буюк Британия, Венгрия ва Румияга қарши судга даъво аризаси киритди. Мазкур давлатлар ҳавонинг ифлосланиш даражасини белгиланган меъёрдан оширганликда айбланмоқда. Айни вақтда суд жараёни бошланган.

Қайд этилишича, Германия, Италия, Буюк Британия, Венгрия ва Руминия давлатлари бундан буён ҳавонинг ифлосланиш даражасини камайтириш чораларини кўрмаса, уларга катта миқдорда жарима белгиланади. Ҳозирча Испания, Словакия ва Чехия Еврокомиссия кузатувида қолади.

Маълум бўлишича, ўтган 2017 йилда Германия, Буюк Британия ва Франция шаҳарлари ҳавосининг таркибида азот оксидининг миқдори белгиланган меъёрдан 2-2,5 баравар ошиб кетган бўлган. Бунга асосий сабаб дизель ёнилғисида ҳаракатланадиган автомобиллар бўлиб, улар чиқараётган чиқинди газлар ҳавони булғашда давом этмоқда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, сайёрамизда ҳавонининг ифлосланишидан келиб чиқувчи касалликлардан йилига 7 миллионга яқин инсон вафот этмоқда. Уларнинг 400 мингдан зиёди европаликдир.

    Бошқа янгиликлар