1

Колумбияда сув тўғони қулаши мумкин

ДУНЁ 19.05.2018, 08:06
Колумбияда сув тўғони қулаши мумкин

Колумбияда сув тўғонининг қулаш хавфи борлиги аниқланди. Шу сабабли айрим ҳудудларда тезкор эвакуация тартиби жорий қилинган, дея хабар берди Mirror нашри.

Колумбияда қурилаётган гидроэлектрик коннинг қурилиш ишлари ниҳоясига етгач, Каука дарёсида сув сатҳи кескин кўтарилиб кетди. Бу эса сув тўғонинг қулашига олиб келиши мумкин. Сув деворининг бузилиши Антиокиа ва унга қўшни бўлган провинциялар учун хавфли ҳолатдир. Ушбу ҳудудларда яшовчи 5000 кишини зудлик билан эвакуация қилиш ишлари бошланди.

Қурилган янги гидроэлектрик кон мамлактдаги энг катта лойиҳа ҳисобланади. Бу ерда ҳали электр энергияси ишлаб чиқариш ишлари бошланмаган. Уни қуриш ишларига эса 4 миллиард доллар миқдорида маблағ сарфланган эди. Агар тахмин қилинаётган воқеа рўй берса, Антиокия, Боливар,Кордоба провинцияларидаги 12 та шаҳар сув остида қолади. Бу ерда истиқомат қилувчи аҳолининг умумий сони эса 200 мингдан ортиқдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1