1

Каталониянинг янги раҳбари ўз фаолиятини бошлади

ДУНЁ 19.05.2018, 08:08
Каталониянинг янги раҳбари ўз фаолиятини бошлади

Бир неча кун аввал Каталониянинг янги раҳбари этиб тайинланган Ким Торра ўз лавозимини бажаришга расман киришди, дея таъкидламоқда Тvzvezda.ru нашри.

Ким Торра 14 май куни Каталониянинг 131-раҳбари этиб сайланди. У Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемоннинг яқин дўсти ҳисобланади. Торра сайлов олдидан Пучдемонни Каталониянинг “қонуний раҳбари” деб атаб сайланадиган бўлса, Каталония мустақиллиги учун курашни давом эттиришга ваъда берган эди. У Каталония парламентида 66 та овозни қўлга киритган.

Бироқ Торра қасамёд келтириш вақтида Испания қироли Филипп VI ва испан конституциясини эслаб ўтмаган. Кўплаб таҳлилчилар бу ҳолатни Торра мамлакат қиролига ва конституциясига қасамёд қилмаганини англатади, дея изоҳлашмоқда. Маросимда Испания ҳукумати аъзолари иштирок этмаган. Таъкидланишича, у Каталония мустақиллигини қўллаб-қувватловчи ва ҳибсга олинган сиёсатчилар билан бирдамлик рамзи сифатида сариқ тасмани тақиб олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1