1

Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўйлари онлайн тарзда узатилади

ДУНЁ 19.05.2018, 09:50
Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўйлари онлайн тарзда узатилади

Одноклассники.ru ижтимоий тармоғи шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўйларини кўрсатади. Томошабинлар маросимда иштирок этаётган барча машҳур юлдузларни, шу жумладан, Элтон Жон, Жорж Клуни, Дэвид Бекхэм ва бошқаларни кўрадилар. Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўй маросими 19 май куни Одноклассники ижтимоий тармоғида тўғридан-тўғри олиб берилади.

Ижтимоий тармоқ BBC Worldwide билан биргаликда телекўрсатувнинг 5-соатлик версиясини Буюк Британиядан тўлиқ намойиш этади. Тантаналарни ОК’даги Леди Mail.Ru медиалойиҳаси гуруҳида кузатиш мумкин, жонли эфирни Леди Mail.Ru сайтида ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, кўрсатувни Одноклассники.Видео гуруҳида BBC Worldwideнинг инглиз тилидаги шарҳлари билан томоша қилиш мумкин.

Намойиш Россия ва МДҲ мамлакатлари ҳудудида Москва вақти билан соат 11:00 дан 16:00 гача давом этади. Рус тилидаги намойишни ЛедиMail.Ru раҳбари Елена Володина ва нашрнинг бош муҳаррири Аля Баданиналар шарҳлаб боришади.

Намойишни ҳар қандай ускунадан кузатиш мумкин: Одноклассники веб-версиясида, iOS ва Android даги ОК мобил иловаларида, шунингдек, Smart TV ва Android TV да «ОК Видео» иловасида катта экранда.

Дастлабки уч соат давомида қироллик тўйининг меҳмонлари Беркшир графлигидаги Виндзор қасри ҳудудида жойлашган Авлиё Георгий ибодатхонасига келишади, бу ерда никоҳ маросими бўлиб ўтади. Икки ярим минг нафар таклиф қилинганлар орасида дунёга машҳур юлдузлар мавжуд, уларнинг ичида Элтон Жон, Жорж ва Амаль Клуни, Дэвид ва Виктория Бекхэм, «Форс-мажорлар» сериали артистлар гуруҳи, бу сериалда Меган Маркл ва Гаррининг икки нафар илгариги таниш қизлари суратга тушишган.

Мароисм Москва вақти билан соат 14:00 да бошланади. Қасамёддан кейин келин ва куёв Виндзор бўйлаб машинада ўтишади, ҳамда тантана меҳмонлари ва томошабинларини қутлашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1