1

Афғонистондаги стадионда портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

ДУНЁ 19.05.2018, 15:02
Афғонистондаги стадионда портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида содир этилган учта портлаш оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, 45 киши эса жароҳатланган.

Нангахар штати губернатори вакили Оттауллох Хогйанининг қайд этишича, портлашлар шаҳар стадионида крикет бўйича учрашув вақтида юз берган.

Ҳалок бўлганлар орасида мусобақа ташкилотчиси ва Меҳтарлам шаҳри ҳокими ўринбосари ҳам борлиги айтилмоқда.

Бу сўнгги вақтларда Жалолободда содир этилган иккинчи портлаш бўлиб, 13 май куни ҳам божхона бошқармаси яқинида террорчи ўзига ўрнатилган портловчи қурилмани ишга туширган. Шу куни 6 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган. Портлашдан кейин қуролланган шахслар бинога ҳужум қилишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1