АҚШнинг Индиана штати, Салливан шаҳрида 70 нафар полиция ходими марҳум ҳамкасбларининг беш яшар ўғлини мактабга қузатиб қўйди, дея хабар қилмоқда Lenta.ru.
Терре-Хот шаҳри полициясида фаолият олиб борган офицер Роб Питтс (Rob Pitts) 4 май куни қотилликда гумон қилинаётган кимса билан бўлган отишмада ҳалок бўлган эди. Шундан сўнг офицернинг 5 яшар ўғли Дакота 10 кун давомида мактабга бормайди. Фақатгина 14 май куни мактабга қайтади. Дакота онасидан отасининг ҳамкасбларидан биронтаси уни мактабга кузатиб қўйишини сўрайди. Боланинг онаси марҳумнинг дўстларига қўнғироқ қилади ва Дакотага мадад бериш учун 70 нафар полициячилар етиб келади. Полиция ходимлари болага футболка ва полиция кўкрак нишонини тақдим этишди.
“Энди у отаси чинакам қаҳрамон бўлганини билади”, – дейди Дакотанинг аммаси Келли Жонс (Kelli Jones).






