АсосийDunyo

Канн кинофестивалида ғолиблар номи эълон қилинди

'Канн кинофестивалида ғолиблар номи эълон қилинди'ning rasmi

Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтаётган 71- Халқаро Канн кинофестивалида ғолиблар номи аниқланди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Кинофестивалнинг ёпилиш маросими олдидантурли номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинди. Унга кўра, “Олтин пальма япроғи” мукофоти Хирокадзу Коре Эдининг “Дўкон ўғрилари” фильмига насиб этди.

Қозоғистонлик актриса Самал Еслямовна “Aйка” кинокартинасида ижро этган роли учун “Энг яхши актриса” номига муносиб деб топилди. “Энг яхши эркак актёр” мақоми эса италиялик Марчелло Афентегга насиб этди. “Энг яхши режиссёр” совринини польшалик Павел Павликовский “Совуқ уруш” фильми учун қўлга киритди.

“Бу нафақат менинг, балки бутун жамоанинг ғалабасидир. Актёрлардан тортиб, рассомгача барча ижодкорлар ушбу мукофот сохибларидир. Мен шундай нуфузли маросимда иштирок этиб, ғолиб бўлганимдан хурсандман”, деди Павел Павликовский.

Режиссёр Жан Люк Годарнинг “Oбраз ва нутқ ” фильми кинофестивалнинг махсус мукофоти билан тақдирланди. Шу тариқа юзлаб жаҳон киносаноати вакилларини бир жойга тўплаган Халқаро Канн кинофестивали ўз ниҳоясига етди. Маросим доирасида бир қанча янги фильмлар тақдимоти ва кўргазмалар намойиши бўлиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар