АсосийDunyo

Перуда буқалар жанги: бахтсиз ҳодиса

'Перуда буқалар жанги: бахтсиз ҳодиса'ning rasmi

Перуда ўтказилган буқалар жанги фестивалида бахтсиз ходиса рўй берди, дея таъкидламоқда Кrovportal.ru нашри.

Перунинг Уанкавелика шаҳрида ташкил этилган “Tоро чутай” номли фестивалнинг биринчи кунида иштирокчи буқалардан бири одамларга ҳужум қилди. Натижада эса камида 10 киши турли даражада жароҳат олган.

Буқа кутилмаганда қутуриб стадион атрофидаги одамларни шохлари билан сузишни бошлаган. Махсус ходимлар эса уни тинчлантиришга уринишди. Ярадорлар яқин орадаги шифохоналарга жойлаштирилган. Ушбу воқеага қарамай мамлакатда машҳур ҳисобланган фестиваль ҳафта сўнгига қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар