НАСА ва фазогирнинг оила аъзолари Алан Бинни шанба куни вафот этгани ҳақида хабар беришган.
Алан Бин 1969 йилда ойга парвоз этган Аполлон 12 космик кемасида фазогир бўлган. 1973 йилда эса АҚШнинг биринчи Skylab фазовий станцияга учган космик кемага бошчилик қилган.
У ушбу космик миссия давомида Ер орбитаси бўйлаб 59 кун давомида парвоз қилиб, 24.4 миллион км масофани босиб ўтган. Бу ўша пайтда дунё рекорди ҳисобланар эди.

Бин фазода ҳаммаси бўлиб 69 кун фаолият олиб борган, шундан 31 соатини ойда ўтказган. Фазогирлар Ален Бин ҳамда Пит Конрад Аполлон 12 да ой юзасини тадқиқ этиш ва тажрибалар ўтказиш ишларини олиб боришган.






