Хитойда халқаро экспо-кўргазма 2018 ўз ишини бошлади, дея хабар қилди IVI.RU нашри.
Унда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларидан вакиллар иштирок этишмоқда.
Мамлакатнинг Гуйжчоу провинциясида ташкил этилган “Big Data Industry Expo-2018” халқаро кўргазмада 40 мингдан ортиқ иштирокчи келиши кутилмоқда. Унда энг сўнгги техника янгиликлари намойиш этилмоқда. Кўргазма давомида тижорат инновацияларини ривожлантириш бўйича саммит ҳам ташкил этилди.
Унда 8 та мавзу юзасидан муҳокамалар ўтказилмоқда. 60 минг квадрат метр майдонда ташкил этилган кўргазмада сунъий интелект бўйича танлов хам бўлиб ўтди. 4 кун давом этадиган “Big Data Industry Expo-2018” халқаро кўргазмасида иштирокчи компаниялар маҳсулотларини тақдим этиш билан бирга ўзаро ҳамкорлик ва алмашинув юзасидан келишувларга эришишмоқда.






