АсосийDunyo

Хитой ва Россия энергетика борасида стратегик иттифоқ тузиш ниятида

'Хитой ва Россия энергетика борасида стратегик иттифоқ тузиш ниятида'ning rasmi

Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси жаҳон энергетик хавфсизлигини мустаҳамлашга кўмаклашувчи стратегик иттифоқ тузиш ҳаракатида.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбораси Игорь Моргулов “Россия ва Хитой: Ҳамкорликнинг янги босқичи” халқаро анжуманининг очилиш маросимида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, РФ ва ХХР шериклигининг энг муҳим унсурларидан бири энергетика соҳаси бўйича ҳамкорлик ҳисобланади. Икки давлат шундан келиб чиқиб, жаҳон энергетик хавфсизлигини бир бутунликда мустаҳкамлашни назарда тутувчи стратегик иттифоқни шакллантириш йўлидаги ҳаракатни давом эттирмоқда.

Маълумот учун: Соҳа экспертларининг таъкидлашича, ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви жараёнининг тобора чуқурлашуви ва иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили бўлган энергетика ресурсларига талабнинг ошиб бориши шароитида жаҳон энергетик хавфсизлигини таъминлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу аввало, энергетика ресурсларининг чекланганлиги ва камайиб бораётганлиги билан боғлиқ бўлиб, мазкур шароит давлатлардан якка тартибда эмас, балки уюшган ҳолда энергетик хавфсизликни таъминлаш, мавжуд ресурслардан тежаб-тергаб оқилона ва самарали фойдаланиш стратегияларини ишлаб чиқишни тақазо этаётир.

    Бошқа янгиликлар