АсосийDunyo

Россия ташқи ишлар вазири КХДР етакчиси билан учрашди

'Россия ташқи ишлар вазири КХДР етакчиси билан учрашди'ning rasmi

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди.

Қайд этилишича, Россия ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация КХДРда бўлиб турибди. Ташриф доирасида россиялик вазир Шимолий кореялик ҳамкасби Ли Ён Хо билан музокара олиб борган. Томонлар музокарада икки давлат муносабатлари, Корея ярим оролидаги вазият ва бошқа халқаро масалаларни муҳокама қилган. Шундан сўнг Сергей Лавров давлат раҳбари Ким Чен Ин билан учрашган.

Ахборот агентлигининг мавзу юзасидан сўнгги хабарига кўра Россия ташқи ишлар вазири КХДР етакчисини ўз мамлакатига таклиф қилган.

    Бошқа янгиликлар