АсосийDunyo

Афғонистоннинг Политехника университетида портлаш содир этилди

'Афғонистоннинг Политехника университетида портлаш содир этилди'ning rasmi

Афғонистон пойтахти Қобулда жойлашган Политехника университетида портлаш содир этилди, деб хабар берди РИА Новости нашри.

Аввалига масжидда портлаш рўй бергани хақида хабарлар тарқаган эди. Кейинчалик университет биносига ҳужум уюштирилган. Полиция берган хабарларга кўра, худкуш террорчи бино олдида портловчи моддани ҳаракатга келтирган. Буининг оқибатида эса камида 8 киши ҳалок бўлган ва 17 нафар инсон жароҳат олган.

Уларнинг барчаси касалхонага жойлаштирилган бўлиб, жабрланганларнинг аксарияти ўта оғир ахволда эканлиги хабар қилинган. Қурбон бўлганларнинг ҳамда яраланганлрнинг бир нечтаси университет талабалари бўлган. Воқеа туфайли жиноятчининг ўзи ҳам ҳалок бўлгани таъкидланмоқда. Ҳозирда атрофдаги йўллар ёпиб қўйилан бўлиб, ҳудуд ўраб олинган. Мазкур хунрезлик учун жавобгарликни ҳеч бир терористик ташкилот ўз зиммасига олгани йўқ.

    Бошқа янгиликлар