1

Санкт-Петербургда "Ўзбекистон маданий мероси –халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл" Иккинчи халқаро Конгресси бошланмоқда

МАДАНИЯТ 06.06.2018, 10:59
Санкт-Петербургда "Ўзбекистон маданий мероси –халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл" Иккинчи халқаро Конгресси бошланмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 6-8 июнь кунлари “Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи халқаро Конгресси бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Мазкур нуфузли анжуман Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси ташаббуси билан бир қатор давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Ушбу нуфузли анжумандан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизнинг бой ва бетакрор маданий меросини чуқур ўрганиш ва дунё миқёсида кенг тарғиб этишдан иборат.

Бугун анжуман доирасида Санкт-Петербургдаги Россия этнография музейи, Россия Миллий кутубхонаси, Давлат Дин тарихи музейи, Шарқ қўлёзмалари институти ва бошқа бир қатор илмий ва маданий муассасаларда Ўзбекистонга оид кўргазмалар ташкил этилиши кутилмоқда. Шунингдек ушбу маданият масканларига юртимизнинг меъморий ёдгорликларидаги эпиграфика санъати ҳақида ҳикоя қилувчи “Ўзбекистон обидаларидаги битикар” китоб-альбомлари беғараз туҳфа этилади.

– Россияда мамлакатимизга оид жуда катта миқдордаги тарихий экспонатлар, маданият дурдоналари, ноёб қўлёзмалар сақланмоқда, – дейди Ўзбекистонга оид хориждаги маданий ёдгорликларни тадқиқ этиш маркази директори, фалсафа фанлари доктори Роик Баҳодиров. – Биз айни пайтда бу мамлакатдаги музейлар, илмий муассасалар билан илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида фаол иш олиб бормоқдамиз. Муҳими россиялик ҳамкорларимиз бизнинг бу борадаги таклифларимизни мамнуният билан қабул қилишмоқда. Мазкур халқаро анжуман ана шу ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда янги босқични бошлаб беришига ишонамиз.

Конгресс доирасида эртага, 7 июнь куни мамлакатимиз ва хориждан ташриф буюрган олимлар иштирокида шўъбаларга бўлинган ҳолда илмий мунозаралар ўтказилиши белгиланган. Халқаро конгрессда дунёнинг 30 ортиқ мамлакатларидан ташриф юурган олимлар ва мутахассислар, йирик музейлар ва илмий марказлар вакиллари иштирок этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1