Самолёт бортида бомба борлиги ҳақидаги ҳазил хабардан сўнг йўловчилар авиалайнер қанотига чиқиб олишди, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.
Воқеа Индонезия аэропортида бўлиб ўтган. Стюардессаларнинг муомаласидан қониқмаган йўловчилардан бири салонда бомба борлигини айтган.
Стюардессалар буни учувчига айтишган, учувчи эса ҳамма самолётни тарк этишини эълон қилган. Шунда йўловчилардан бири авария чиқиш эшигини бузиб самолёт қанотига чиқиб олган. Кейин ваҳима бошланган ва бир неча киши жабр кўрган.
Ҳозирда иккала айбдор ҳам саккиз йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши арафасида.






