Италия полицияси олиб борилган тезкор операциялар натижасида умумий вазни 10 тоннага тенг қорадорини мамлакатга олиб кирилиши чоғида қўлга олган, дея хабар қилди ТАСС нашри.
Кемага ортилган гиёҳванд моддалар Голландия орқали Италияга олиб киришга уринилган. У Сицилия оролидан 130 км. узоқликдаги портда аниқланди. Қорадори гўшт махсулоти орасига жойлаштирилган. Молнинг умумий миқдори 24 миллион доллар эканлиги хабар қилинмоқда. Ҳозирда 9 нафар жиноятчининг барчаси қўлга олинган.






