Хитойда 2018 йилги миллий коллежларга кириш имтихонлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда Лайф нашри.
2018 йилги кириш имтихонларида 9,75 миллион киши иштирок этаётгани хабар қилинмоқда. Жараёнлар мамлакат бўйлаб икки кун давом этади. Таълим вазирлиги томонидан эълон қиинган жадвалга кўра, имтихоннинг биринчи куни хитой тили ва математикадан синовлар ўтказилади. Иккинчи кунида эса таълим йўналишига кўра танланган ихтиёрий фанлардан имтихонлар бўлиб ўтади.
Имтихонлар мамлакатнинг 26 та провинцияларида ўтказилмоқда. Жараёнлар вақтида Хитой бўйлаб барча хавфсизлик чоралари кучайтирилган бўлиб, бинолар олдида тартиб-қоидалар қатъий назорат қилинади. Шунингдек, икки кун давомида Хитой бўйлаб талабалар учун транспорт қатновлари йўлга қўйилган.






