АҚШнинг Виржиния штати полицияси Форт Пикетт ҳарбий базасидан бронетранспортёрни олиб қочган аскарни ҳибсга олди, дея хабар қилмоқда Тjournal.ru нашри.
Аввалига “қувди-қувди” шаҳар ташқарисидаги трассада бўлиб ўтган. Кейин эса бронетранспортёр ва бир неча полиция машинаси Ричмондга ўтишган.
Бронетранспортёр соатига 65 км. тезликда елган ва унда ҳеч қандай қурол топилмаган.
Аскар шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида қўлга тушган.






