1

Ким Чен Ин ва Трампнинг саммитгача алоҳида учрашуви бўлиб ўтади

ДУНЁ 11.06.2018, 13:22
Ким Чен Ин ва Трампнинг саммитгача алоҳида учрашуви бўлиб ўтади

12 июн куни саммитгача Ким Чен Ин ва Дональд Трампнинг алоҳида учрашуви бўлиб ўтади.

Бу ҳақда бугун Сингапур Миллий хавфсизлик хизматининг матбуот-котиби Роберт Паллидино маълум қилди.

Олдинроқ Оқ уй саммитнинг Сентоса оролида жойлашган Capella меҳмонхонасида соат 9.00 да бошланиши режалаштирилгани ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин ва Дональд Трамп учрашуви 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу учрашув икки давлат раҳбарларининг, 1953 йилда Корея ярим оролидаги урушдан кейин, тарихда биринчи учрашуви бўлади.

АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги музокараларда кенг доирадаги фикрлар алмашинуви бўлиб ўтади, унинг давомида томонлар АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида янги муносабатларни шакллантиришга доир икки давлат учун долзарб масалаларни, Корея яриморолида мустаҳкам ва доимий тинчликни ўрнатиш ва яриморолни ядровий қуролсизлантириш жараёнини амалга оширишни муҳокама қилишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1