АсосийDunyo

12 ёшли британиялик қиз дунёнинг энг узун қизи деб тан олинди (фото)

'12 ёшли британиялик қиз дунёнинг энг узун қизи деб тан олинди (фото)'ning rasmi

Англиянинг Саутгемптона шаҳрида истиқомат қилувчи 12 ёшли ўсмир қиз дунёдаги энг бўйи узун қиз деб топилди.

Софи Холлинснинг бўйи 189 см. Унинг бўйи барча синфдошларидан баланд, уйда ҳатто қўли шифтга етади.


Софи Гиннес рекордлар китобига киритилганига қарамай, ўтказилган жарроҳликдан кейин бўйининг қайтиб ўсмаслигига умид қилади.

Шифокорлар унга Марфана синдроми ташхисини қўйишди. Ушбу касаллик ирсий ҳисобланиб, танадаги туташтирувчи тўқималарнинг фаолияти бузилади, натижада одамнинг бўйи ўсиб кетаверади.

Софининг 6 ёшида бўйи 147 см эди, тўрт йилдан кейин эса 155 см.ни ташкил этди.

«Ойим менга Марфана синдроми ҳақида кичикналигимдаёқ сўзлаб берган. Менинг бўйим ўсишда тўхтаса, мен ўзимни жуда бахтиёр ҳис қиламан, - дейди Софи Холлинс

    Бошқа янгиликлар