1

Хитойда ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда

ДУНЁ 11.06.2018, 17:24
Хитойда ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда

Хитойнинг бир қатор ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.

Мамлакатнинг жанубий қисмларида, хусусан Хойжчоу, Гуандун, Хуйианг провинцияларида юз берган эвиниар тўфони ўзи билан кучли момоқалдироқни олиб келди. Бир неча соатдан сўнг эса ёғингарчилик туфайли сув тошқинлари келиб чиқди.

Тошқин, қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуддаги ишчиларнинг оғир аҳволда қолишига сабаб бўлди. Улар 4 соат давомида ботқоққа айланган лойли жойларда ёрдам кутишга мажбур бўлишган. Шундан сўнг, қутқарув гуруҳи 133 нафар ишчиларни қутқариб олиб кетишган.

Сув остида қолган кўчаларда қутқарувчилар шиширилган қайиқларда иш олиб боришмоқда. Сўнги 12 соат ичида 200 нафар аҳоли эвакувация қилинди. Уларнинг асосий қисми кексалар ва болалар эканлиги хабар қилинмоқда. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. Турар- жой биноларининг биринчи қавати сув билан тўлган.

Одамлар манзилларига сув кечиб боришга мажбур бўлишмоқда. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўт ўчириш гуруҳи ҳам назорат ишларини олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1