1

Ким Чен Ин Сингапурдан яхши таассурот олди

ДУНЁ 12.06.2018, 12:13
Ким Чен Ин Сингапурдан яхши таассурот олди

Ким Чен Ин КХДР ва АҚШ саммитига мезбонлик қилаётган Сингапур ҳақида ажойиб тассуротларга эга бўлди. Ким Чен Ин ушбу давлатнинг турли соҳаларда тўплаган тажриба ва малакасини ўрганиш ниятида ҳам.

Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар тарқатди.

Агентликнинг қайд этишича, ташриф чоғида Сингапурнинг кенг иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари билан танишишга улгурган КХДР етакчиси унга кун бўйи ҳамроҳлик қилган мезбон давлатнинг юқори даражадаги мансабдорларига ўз миннатдорчилигини билдирган.

Айни дамда Сингапурда АҚШ ва КХДР саммити давом этмоқда. CNN телеканалининг номи ошкор этилмаган манбаасига кўра, томонлар яқин фурсатда музокаралалар натижаси бўйича ҳужжат имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Сингапурда Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея саммити бошланди. Кенгайтирилган тартибдаги музокараларда АҚШ давлат котиби Майк Помпео, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ҳамда Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли, КХДР томонидан Корея Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль, КМП МҚ халқаро бўлими мудири Ли Су Ён, КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо иштирок этмоқда. Саммит доирасида Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Сентос оролида жойлашган “Капелла” меҳмонхонасида учрашди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро мулоқотда Корея ярим оролида тинчликни барқарор таъминлаш ва КХДРни мутлақо ядроқуролсизлантириш, Шимолий Корея ва Америка муносабатларини яхшилаш масалаларини муҳокама қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1