1

АҚШ ва КХДР саммити бўйича қўшма ҳужжат имзоланди

ДУНЁ 12.06.2018, 12:24
АҚШ ва КХДР саммити бўйича қўшма ҳужжат имзоланди

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин саммит якунлари бўйича қўшма ҳужжатни имзолади. Икки давлат раҳбарлари мувафаққиятли ўтган саммит учун бир-бирини қутлаган.

Қайд этилишича, Корея ярим оролини ядроқуролсизлантириш жараёни жуда тез фурсатда бошланиши, бундан кейинга АҚШнинг КХДРга муносабати ижобий бўлишини журналистларга маълум қилган Дональд Трамп Ким Чен Инга ҳам ижобий таъриф берган. Унинг сўзларига кўра Шимолий Корея етакчиси “жуда иқтидорли” ҳамда “ доно музокарачи”, ўз ватанини “кучли севади” ва албатта Трамп Оқ уйда уни кутади.

Ким Чен Ин ҳам ўз навбатида тарихий учрашув бўлиб ўтгани учун АҚШ президентига миннатдорлик билдириб, Сингапур саммити натижалари бўйича дунё буюк ўзгаришларга гувоҳ бўлишини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Сингапурда Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея саммити бошланди. Кенгайтирилган тартибдаги музокараларда АҚШ давлат котиби Майк Помпео, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ҳамда Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли, КХДР томонидан Корея Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль, КМП МҚ халқаро бўлими мудири Ли Су Ён, КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо иштирок этди. Саммит доирасида Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Сентос оролида жойлашган “Капелла” меҳмонхонасида учрашди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро мулоқотда Корея ярим оролида тинчликни барқарор таъминлаш ва КХДРни мутлақо ядроқуролсизлантириш, Шимолий Корея ва Америка муносабатларини яхшилаш масалаларини муҳокама қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1