1

Хитой чинни вазаси 827,000 АҚШ долларига сотилди

ДУНЁ 13.06.2018, 08:00
Хитой чинни вазаси 827,000 АҚШ долларига сотилди

Франция пойтахти Париж шаҳридаги аукционда ноёб хитой вазаси кимошди савдосига қўйилди, дея хабар берди ТАСС нашри.

Унинг савдоси рекорд даражани қайд этган.

Кимошди савдосига қўйилган ваза 18-асрда Хитойда ясалган. У Хитой императори – сулоланинг олтинчи вакили Цяньлун учун махсус таёрланган. Унинг ўзига хослиги эса чиннида ғарбнинг бадиий техникаси ва анъанавий чизиқлардан фойдаланилган. Унда қарағай дарахти тасвири ва хитойликлар томонидан узоқ умр рамзи саналадаиган баъзи рамзлар бор. Чинни буюм француз қишлоқларидан бирида уйнинг шифт қисмидан тасодифан топилган.

Мазкур топилма, айниқса, коллекционерлар орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди. Хитой вазаси 827,000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган. Харидорнинг кимлиги ошкор қилингани йўқ. Бу нарх эса чинни биюмлар савдоси учун рекорд даража дея баҳоланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1