АсосийDunyo

Гиннеснинг рекордлари китобига кирган ифторлик қаерда бўлди?

'Гиннеснинг рекордлари китобига кирган ифторлик қаерда бўлди?'ning rasmi

БААнинг Дубай шаҳрида муқаддас Рамазон ойида миқёси жиҳатидан улкан ифторлик ташкил этилди.

Мазкур мўътабар тадбир дастурхони 6 километр узунликдаги стол устига ёзилгани учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Ифторликни Дубай шаҳар полицияси ташкил қилди. Мазкур акция хайрия мақсадида ўтказилиб, унда Ҳиндистон, Шри-Ланка, Покистон, Хитой, Филиппин ва Осиёнинг бошқа давлатларидан келган ишчилар қатнашди.

Таомларни тайёрлаш билан 35 та ресторан ва давлатнинг турли тузилмаларидан 500 нафар кўнгилли шуғулланди. Ифторга тайёргарлик кўришга қарийб 200 соат вақт кетди.

    Бошқа янгиликлар