1

NASA астрономлари митти сайёрада органик моддаларнинг улкан захираси борлигини аниқлашди

ДУНЁ 14.06.2018, 18:39
NASA астрономлари митти сайёрада органик моддаларнинг улкан захираси борлигини аниқлашди

Қуёш системасининг астероидлар йўлагида ҳаракатланувчи митти сайёра - Церерада органик моддаларнинг жуда катта миқдорда захираси борлиги аниқланди.

“Geophysical Research Letters»да чоп этилган тадқиқотда қайд этилишича, “Dawn» зонди Церерадан 2015 йилнинг март ойида узатган илк суратларда олимлар кутилмаган ғаройиботга дуч келади. Булар митти сайёранинг Оккатор кратеридаги туз эритмасини эслатувчи сирли оқ доғлари ва 4 километр баландликка бўй чўзган Ахуна пирамида тоғлари эди.

Шундан сўнг олимлар гуруҳи “Dawn” зонди кўмагида митти сайёра сатҳини чуқурроқ татқиқ қилишга киришади. Натижада Ахуна аслида сўниб бўлган вулқонлиги ва сирли оқ доғлар Цереранинг сув буғларидан иборат омонат атмосфераси эканлиги маълум бўлади. Бундан ташқари митти сайёранинг бошқа қисмларида ҳақиқий музликлар борлиги ҳам аниқланган.

Боулдернинг (АҚШ) Жануби-Ғарбий тадқиқотлар институти профессори Ханна Капланнинг таъкидлашича, бу кашфиётларнинг бари Церерада ер ости океани мавжудлигини тасдиқлаб, олимларни янада чуқурроқ татқиқ қилишга ундайди. Олдинда эса жавоб топиш керак бўлган саволлар кўп эди: Митти сайёра сатҳидаги органик моддалар таркиби, улар ер ости океани суви таркибига таъсир кўрсатганми... уммонинг ўтмишдаги эволюцияси...

Бир неча йиллик тадқиқотлардан сўнг NASA астраномлари бу саволларнинг айримларига жавоб топди. Аниқланишича, Церера сатҳининг тенг ярми органик моддалар билан қопланган. Бу эса митти сайёрада органик моддаларнинг катта захираси борлигидан далолат бериб, келажакда Ерга етказиладиган намуналарда уларнинг таркибини аниқлаш имкони бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1