1

Мексика олимлари динозаврларнинг янги турини очишди

ДУНЁ 14.06.2018, 20:37
Мексика олимлари динозаврларнинг янги турини очишди

Мексикалик олимлар динозаврлар қолдиқларини топишга муваффақ бўлишган, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Топилмалар шуни кўрсатадики, бу қолдиқлар ҳозиргача фанга номаълум бўлган янги тур ҳисобланади.

Палеантологлар Коахиланинг шимоли-ғарбий қирғоқларидан топилган динозавр қолдиқларини янги тур эканини ҳамда бу динозаврларнинг энг қадимги авлоди эканини хабар қилишмоқда. Унинг тахминий ёши 85 миллион йил экани таъкидланмоқда. Унга Акантолипан гонзалези номи берилди. Бу носадаруснинг ҳозирга қадар фанга маълум бўлмаган янги туридир. Ўрганишларга кўра, жониворнинг узунлиги 3,5 метр, вазни эса деярли ярим тоннага тенг. Суяклар жонивор ҳали вояга етмаганини кўрсатмоқда. Ҳозирда унинг тахминий кўриниши яратилган бўлиб, қолдиқлар Мексиканинг машҳур чўл музейида сақланмоқда.

Янги топилма диновазрлар даври ҳақида янги маълумотларни ўрганиш имконини беради. Ҳозирда унинг тикланган устихони намойишга қўйилган бўлиб, музей кенг омма учун очиқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1