1

Бангладеш муссони 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

ДУНЁ 14.06.2018, 20:41
Бангладеш муссони 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бангладешда муссон мавсуми кузатилмоқда, дея хабар қилди Мir24.tv нашри.

Бангладеш бўйлаб давом этаётган муссон мавсуми, айниқса, мамлакатнинг жануби-шарқий қисмида шиддатли сув тошқинларини келиб чиқишига олиб келган. Ёғингарчиликлар ҳамда ерости сувларининг кескин кўтарилиши туфайли кўчаларда лойқа сув дарё бўлиб оқмоқда. Бунинг оқибатида камида 12 киши ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинмоқда. Уларнинг 2 нафари роҳинжалик мусулмонлардир. Қурбонлар орасида 2 ёшли гўдак ҳам бор. У босиб тушган лой девор остида қолиб кетган.

Ҳукумат вазият тобора жиддийлашиб бораётгани сабаб 10 минглаб одамларни кўчириш жараёнини бошлади. Бироқ уларни бошпана билан таъминлаш муаммоси ҳал қилингани йўқ. Ҳозирча улар қуруқ жойлардаги чодирларга жойланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ифлос сув оқими юқумли кассаликларни тарқатишидан ташвишда. Бангладеш метереология департаменти келаси 24 соат ичида ёмғир шиддати пасайишини ва қуёшли ҳаво кузатилишини маълум қилди. Бу эса ер кўчкиларини келтириб чиқариши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1