1

Испания қиролининг куёви фирибгарликда айбланди

ДУНЁ 14.06.2018, 20:42
Испания қиролининг куёви фирибгарликда айбланди

Испания қироли Филипп VIнинг куёви Иньяки Урдангарин молиявий фирибгарликлар ва жамоат жамғармаларидан бир неча миллион еврони ноқонуний ўзлаштиришда айбланмоқда, деб хабар қилмоқда Ren.tv нашри.

Келтирилган барча далилларни инобатга олиб, Испаия олий суди уни озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Иньяки Урдангарин 5 йилу 10 ойлик қаммоқ муддатини ўтайди. Урдангарин ўз фирмаси орқали аслида ўтказилмаган тадбирлар учун маблағларни ўзлаштириб борган. Пальма герцоги 50 ёшли Урдангарин қирол Филиппнинг синглиси – малика Кристинанинг турмуш ўртоғидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1