1

Парижда бир жиноятчи икки кишини гаровга олди

ДУНЁ 14.06.2018, 20:44
Парижда бир жиноятчи икки кишини гаровга олди

Франция пойтахти Париж шаҳрида номаълум шахс қурол билан одамларга хужум қилиб, 2 кишини гаровга олган, дея маълум қилмоқда Lenta.ru нашри.

Жиноятчи қурол билан бизнес марказига келиб одамларга тахдид қилган ва 2 кишини гаровга олган. Воқеа жойига етиб келган полиция жиноятчи билан музокаралар олиб боришни сўраганида, у Эрон элчихонаси билан боғланишни талаб қилди. Ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган бўлиб, гаровдагилардан бири жиноятчи қўлидан қочишга муваффақ бўлди.

Ушбу ҳолат террористик ҳаракат сифатида баҳоланмаган. У бинодан талаблари қондирилмагунича чиқмаслигини ва агар шарти бажарилмаса, гаровдагиларни ўлдиришини таъкидлаган. Жиноятчининг шахси ва кўриниши хақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Одамларни гаровга олиш ҳодисалари сўнгги икки ой ичида Европада тез-тез содир бўлмоқда. Маълумот сифатида айтиш мумкинки, ўтган ойда ҳам Белгияда жиноятчи икки нафар аёлни гаровга олган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1