1

Москвада ҳайдовчи пиёдалар йўлагига чиқиб кетиб, 7 кишини уриб юборди (видео)

ДУНЁ 17.06.2018, 17:55
Москвада ҳайдовчи пиёдалар йўлагига чиқиб кетиб, 7 кишини уриб  юборди (видео)

Москва марказидаги Ильинка кўчасида такси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб пиёдалар йўлагига чиқиб кетди ва 7 кишини уриб юборди, хабар берди РИА Новости.

Йўл-ҳаракатини ташкил қилиш маркази хабарига кўра, ҳайдовчи маст бўлмаган ва бу ишни қассдан қилмаган, у тормоз ва газ педалларини адаштириб юборган.

Жабрланганлар 2 нафар Мексика фуқароси, 2 нафар Озарбайжон фуқароси, икки Россия фуқароси ва бир украиналик бўлган. Шифокорлар Икки нафар жабрланган Мексика фуқароларининг аҳволи қониқарли даражада эканлигини маълум қилди.

Москва мэри Сергей Собянин вазият назорат остида эканини айтмоқда.

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, таксичининг ҳайдовчилик гувоҳномаси 2013 йилда Қирғизистонда берилган. Ҳайдовчининг сўзларига қараганда қараганда, у 20 соат давомида тўхтамасдан ишлаган ва бундан олдин фақат 3 соат ухлаган.


“Мен тормозни босаяпман деб ўйлагандим… кейин нима бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим”, — деб гувоҳлик берган такси ҳайдовчиси.


Шунингдек, унинг ҳайдовчилик тажрибаси икки йил эканини ва Москвага бир ой олдин келгани ҳам аниқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1