АсосийDunyo

Колумбияда президент сайловининг иккинчи босқичи якунланди

'Колумбияда президент сайловининг иккинчи босқичи якунланди'ning rasmi

Колумбияда бўлиб ўтган президент сайловларининг иккинчи босқичи якунига етди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Унинг натижасига кўра, Иван Дуке ғалаба қозонган.

“Демократик марказ” ҳукмрон партиясидан номзод Иван Дуке Колумбия президентлиги учун сайловларнинг иккинчи турида ғалаба қозонди. Жараёнларда умумий ҳисобда 36 миллиондан ортиқовоз берувчи иштирок этган. Иван Дукега сайловчиларнинг 39,14 фоизи овоз берган бўлса, унинг рақиби «Президент Петро» коалициясидан номзод Густаво Петроучун 25,09 фоизикиши овоз берган. Шундай қилиб 41 ёшли Иван Дуке хар иккала босқичда хам рақиби устидан ғалаба қозонди.

“Мен адолатни тўғри ўлчови бўлиши керак деб хисоблайман. Ҳукумат томонидан жабрланганларга компенсация тўлаб берилишини таъминлаш лозим. Коррупцияга қарши курашиш хам бизнинг вазифамиз”, деди Иван Дуке.

Петро Дукенинг сайловларнинг иккинчи туридаги ғалабасини тан олди ваПетроўзининг натижасини мағлубият деб хисобламаслигини таъкидлаган. У ўзининг Twitter’даги саҳифасида “Менга Колумбия аҳолисининг 8 миллиони овоз бергани бу мен учун мағлубият эмас”, деяхабар қолдирган.

    Бошқа янгиликлар