Хитойнинг Циндао шаҳрида содир бўлган пўртана туфайли осмондан денгиз жониворлари: саккизоёқ, денгиз юлдузи ва креветкалар ёғди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Мазкур воқеа акс этган видео YouTube каналига жойлаштирилди.
Хитой метеорология маъмурияти ҳам осмондан денгиз жониворлари ёққанлигини тасдиқлади. Кучли шамол туфайли жониворлар сувдан бир неча юз километр узоқликка учган.
Худди шундай ҳодиса 2017 йилда Мексиканинг Тампико шаҳрида рўй бериб, ўшанда осмондан балиқлар ёққан эди.






