Даниянинг Несандби шаҳри уй-жой кооперативи ассосиацияси ҳовлида болаларнинг батутда сакраши ва қичқиришини тақиқлади, деб хабар берди lenta.ru нашри.
“Баъзи бир оилалар болалари учун ҳовлига батут ўрнатишган. Унда сакраб, қичқираётган болалар эса бошқаларнинг тинчлигини бузмоқда”, деб маълум қилди ассосиация.
Нашрнинг хабар беришича, аҳоли болаларнинг шовқинидан шикоят қилган. Бундан ташқари, батутда сакраётган болалар бировларнинг деразасидан мўралашлари мумкинлигидан хавотирланишган.
Уй-жой кооперативи эса икки ҳафта давомида батутларни йиғиштириб олмаган одамлар билан ижара шартномасини бекор қилишини билдирган.






