1

Ливия қирғоқларида муҳожирлар қайиғи фалокатга учради

ДУНЁ 19.06.2018, 13:47
Ливия қирғоқларида муҳожирлар қайиғи фалокатга учради

Ливия қирғоқлариданЕвропага йўл олган муҳожирлар қайиғи фалокатга учради, деб хабар берди РИА новости нашри.

Триполи қирғоқлари яқинида қайиқлар ағдарилиши оқибатида 5 киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди. Соҳил қўриқчилари эса 100 дан ортиқ одамларни қутқариб олишди.Маълум бўлишича, улар Италия томон йўл олишган эди.

“Биз воқеадан хабар топгач Триполининг ғарбий худуди томон йўл олдик ва 3 соат давомида қидирув олиб бордик. Уларни топганимизда қайиқлар деярли яроқсиз ахволга келиб қолган эди.117 нафар инсонни соҳилга олиб чиқдик. Афсуски, 5 кишини қутқаришга улгурмадик. Жасадлар сувдан олиб чиқилди” деди воқеа гувоҳларидан бири.

Халқаро Миграция Ташкилоти дунёнинг турли мамлакатларида,шу жумладан Ливиянинг ўзидан 600 мингдан зиёд муҳожирлар борлигини қайд этган. 28-29 июнь куни бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида мигрантлар масаласи ҳам кун тартибига киритилди. Унда иштирок этадиган давлатларқочоқларга ёрдам кўрсатиш, уларни иш ва бошпана билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1