1

АҚШда бир кунда икки нафар рэпер ўлдирилди

ДУНЁ 20.06.2018, 11:22
АҚШда бир кунда икки нафар рэпер ўлдирилди

Ўн саккизинчи июнь куни АҚШнинг турли шаҳарларида икки рэпер — 20 ёшли XXXTentacion тахаллусли Жасей Дуэйн Онфрой ва 21 ёшли Jimmy Wopo тахаллуси остида ижод қилувчи Трейвон Смартлар отиб кетилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Биринчи фожиа Флорида штатининг Майами шаҳрида, иккинчиси эса Пенсильвания штатининг Питтсбург шаҳрида рўй берди.

Рэпер Jimmy Wopo 14 ёшидан бери мусиқа билан шуғулланиб келади, 2016 йилнинг июль ойида унинг илк "Woponese" деб номланувчи дебют альбоми чиққан эди.

Полиция берган маълумотга кўра, Трейвон Смарт дўсти билан машинаси ичида ўтирганда бошқа машинада келган номаълум шахслар унга қарата қуролдан ўт очишган. Яраланган Смарт касалхонада оламдан ўтган. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари жиноятчиларни қидириш билан шуғулланмоқда.

Илгари хабар қилганимиздек, худди шу куни Майамида 20 ёшли XXXTentacion тахаллусли Жасей Дуэйн Онфрой мотосалондан чиқаётганда отиб кетилган. Номаълум шахс Онфройнинг олдига югуриб келиб, унга қарата ўқ узган ва рэпернинг сумкасини олганча, воқеа жойидан яширинган.

Онфрой комага тушган, бироздан кейин эса Броуард округи ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари унинг оламдан ўтганлигини маълум қилган. Хонанданинг мухлислари мазкур жиноятни унинг саҳнадаги ҳамкори Soldier Kidd содир этганлигини гумон қилишмоқда. Рэпернинг ўзи эса Онфройнинг ўлимига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1