1

Хитойда 120 миллион йил илгари яшаган динозавр излари топилди

ДУНЁ 20.06.2018, 15:18
Хитойда 120 миллион йил илгари яшаган динозавр излари топилди

Халқаро экспедиция археологлари Хитой шарқидаги тошқотмаларда тахминан 120 миллион йил илгари яшаган турли динозаврларнинг изларини топди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.

Қайд этилишича, халқаро экспедициянинг хитойлик, австралиялик ва америкалик археологлари Шаньдун провинциясида бўр даврида яшаган 7 турга мансуб динозаврларнинг 300 дан зиёд изларига дуч келган.

Линь Университети қошидаги геология ва палеонтология институти директори Ван Сяолининг таъкидлашича, шу вақтга қадар бирон марта ҳам қадимги жонзотлар қолдиқлари учрамаган Шаньдунда динозаврлар изларининг топилгани олимларни шошириб қўйди. Археологлар Шаньдундаги топилмани “ғаройиб” деб атамоқда. Чунки тошқотмалардаги излар асосан дейноних ( бўр даврининг ўрталарида, аниқроғи 121-98 миллион йил илгари яшаган калтекесаксимон йиртқич динозавр. Узунлиги 3-3,5 метр, оғирлиги 70 килограммгача бўлган) ларга тегишли бўлиб, олимлар уларни алоҳида яшаган деб ҳисоблар эди. Аммо,топилмалар дейнонихларнинг пода бўлиб ҳаёт кечирганини кўрсатмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1