АсосийJamiyat

Ягона мактаб формалари тажриба-синовда эътирозларга сабаб бўлди

'Ягона мактаб формалари тажриба-синовда эътирозларга сабаб бўлди'ning rasmi

Шу йилнинг март-май ойларида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан таклиф этилган мактаб формаси намуналари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 91- ҳамда Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 4-мактабда тажриба-синовдан ўтказилди.

Шоҳида Раҳмонова, Яккасарой туманидаги 91-мактаб ўқитувчиси:

– Мактаб формасининг ранги жуда чиройли танланган. Бироқ икки-уч ювгач, матонинг сифати ўзгариб, юза қисмида питиқчалар ҳосил бўлди. Бундан ташқари, қалинлиги боис апрель-май ойида кофтанинг устидан кийиладиган нимча ноқулайлик туғдирди. Ўғил болаларнинг оқ кўйлаги ва қизларнинг кофтаси ҳам қалин матодан тикилган. Фикримча, кофта юпқа ва табиий матодан, иссиқ ва совуқ кунлар учун алоҳида-алоҳида тайёрланиши лозим. Шахсан мен ўқувчиларнинг йил давомида бир хил – қалин кофтада юришини истамасдим. Қолаверса, кийим қулай, саломатликка безарар, хушбичим бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб формалари масаласидаги саволларга Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутахассислари жавоб бериши ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Ўзбекистон 24” радиосининг қўшма лойиҳасида ўз саволларингиз билан иштирок этишингизни айтиб ўтган эдик.

    Бошқа янгиликлар