Ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Лойиҳа билан ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим муассасасига мактаб формасида келишлари мажбурий ҳисобланишини белгилаш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари қарор билан ўқувчиларга мактаб формасини кийишда қуйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган, хусусан:
қизлар учун юбканинг тиззадан юқори бўлмаслиги;
оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;
таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юриш ва ҳ.к.
Лойиҳа матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://regulation.gov.uz/ru/documents/2611