1

Дунёнинг энг яхши ресторанлари номи эълон қилинди

ДУНЁ 21.06.2018, 07:31
Дунёнинг энг яхши ресторанлари номи эълон қилинди

Reed Business Media ташкилоти томонидан ҳар йили дунёнинг энг яхши ресторанлари номи эълон қилинади. Бу йил ушбу номга Италия ресторани сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Лайф нашри.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан жаҳоннинг 50 та энг яхши ресторанлари рўйхати тузилди. Унга кўра, Италиянинг Osteria Francescana номли ресторани биринчи ўринга лойиқ деб топилган. Испаниянинг Билабо шаҳрида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мамлакатнинг Модена шаҳрида жойлашган бу маскан замонавий услуби ва итальянча таомлари билан машҳур. Баҳолаш чоғида ҳакамлар рестораннинг барча жиҳатларини ҳисобга олишган. Сервис хизмати, идиш-товоқлар, ошхонадаги маҳсулотлар шулар жумласидандир.

Рўйхатнинг кейинги ўринларида Каталониядаги El Celler de Can Roca ва Mirazur ресторанлари турибди. Маълумотларга кўра, дунёнинг мингдан ортиқ ресторанлари ва ошпазлари танловда иштирок этиш учун ариза топширишган. Ўтган йили эса ушбу мукофотни Нью-Йоркдаги Eleven Madison Park ресторани қўлга киритган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1